Бўш вақтингизни мазмунли ўтказишни хохлайсизми?

Марҳамат! Навоийлик ва барча шаҳримиз меҳмонларини  Навоий кон металлургия комбинатига қарашли "Фарҳод” Маданият саройида ўтказиладиган қуйидаги тадбирларга таклиф этамиз.
Эртага 22  март куни  соат 15.00 ва 18.00 да  "DANCE MEGA MIX”  рақс томошаси намойиш этилади.
Шунингдек 26 март куни "Қувноқлар ва зукколар” томошасини "Афанди лигаси” 2-финал босқичида иштирок этишингиз мумкин.
1 апрель куни  НКМК тузилмалари ўртасида "Ҳазил мутойиба” тадбири Навоий шаҳар марказида ўтказилади.
11 апрель куни "НКМК олтин лига”си -"Қувноқлар ва топқирлар” клубининг 1-2 финал ўйинларини томоша қилиб ҳордиқ чиқаришингиз мумкин.
Мўлжал: Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси, 67 –уй ("Фарҳод” маданият саройи)

Комментарии