37-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кабул

Навбахор туманидаги "Учтут” № 37 ихтисослаштирилган мактаб-интернати  янги 2013-2014 укув йили учун куйидаги йуналишлар буйича укувчилар кабул килади.

Қабул шартлари ва коидалари:
1. Мактаб-интернатга умумий урта таълим мактабнинг 5 синфни тугатган уғил ва қиз болалар кабул килинади.
2.  Укишга кирувчилар кабул хайъатига куйидаги хужжатларни такдим этадилар.
- Директор номига  ота-оналар ёки уларнинг  урнини босувчи шахсларнинг  розиликлари курсатилган ариза.
- Тугатган синфи  укув табелини асл нусхаси.
- тугилганлик тугрисидаги гувохномадан кучирма.
- 3х4 хажмли 4 дона фотосурат.
- 086 –У  формадаги  тиббий маълумотнома.
- Турар жойидан маълумотнома.
Эслатма: Хужжатлар файл папкада булиши лозим.
3. Мактаб-интернатда куйидаги йуналишлар буйича таълим берилади.
А) Меъморчилик, Мусаввирлик. (Расм,Чизмачилик)
Б) Экология (Химия, Биология)
В) Археология (Тарих, Хукукшунослик)
Г) Чет тилларидан Инглиз ва Француз тиллари чукур ургатилади, Испан тили кушимча тугарак сифатида ургатилади.
Кабул имтихонлари куйидаги тартибда утказилади:
1- боскич. Тест синови асосида (йуналишлар буйича умумлаштирилган 50 та тест саволларидан иборат).
2-боскич. Йуналишга оид фанлардан сухбат.
4. Хужжатларни кабул килиш 2013 йил 15 апрелдан  9 августгача давом этади.
5. 5-синфга кабул имтихонлар Республика Давлат тест маркази томонидан белгиланган кунда булиб утади.
6. Кабул хайъати хар куни  кундуз соат 9:00дан кеч саот 18:00 гача  (шанба ва якшанба кунлари 9:00 дан 12:00гача) ишлайди.
7. Мактаб-интернатда куйидаги кулайликлар   мавжуд: 
-Йуналишлар буйича чукурлаштирлган дарслар утилади; 
- Дарсдан сунг режим асосида фанлар буйича  тугарак машгулотлари булади;
- Бепул 4 махал иссик овкат ва ётокхона, дарсдан сунг доимий тарбиячилар назоратида;
8. Мактаб- интернатда  ота-оналар тулови булиб, хар ойда энг кам иш хаки микдорида булади.

Манзилимиз: Навбахор тумани  "Учтут” кишлоги.
Маълумот учун телефонлар:  562-11-50-Навбахор ТХТМФМТТЭБ, 562-51-83–мактаб-интернат.
Хурматли ота-оналар! Келажакда фарзандингиз Меъмор, Мусаввир, Мухандис, Эколог, Химик, Биолог, Тиббий ходим, Археолог, Тарихчи, Хукукшунос, Шоир(а)  булишини истасангиз бизни лицейимизга ташриф буюринг. 

Комментарии

  • #294 Бахром

    25.01.2018

    Ним ага асосланиб тулови олинади