Корхона ва ташкилотлар диққатига!

Навоий шаҳар статистика бўлими қуйидагиларни маълум қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги "Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сонли қарорига асосан 2015 йилдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъий назар, микрофирмалардан ташқари саноат ва қурилиш соҳасидаги барча корхоналар бўйича улар фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортларини ҳар йили расмийлаштириш тартиби жорий этилди.
2014 йил учун корхона ва ташкилотларнинг паспортларини ўз вақтида расмийлаштириш, маълумотларни тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда интернет тармоғи орқали Ўзбекистон республикаси Давлат статистика органига электрон шаклда тақдим этилиши корхона ва ташкилотларнинг раҳбари зиммасига юклатилганлиги маълум қилинади.
Маълумот учун: Дастурий таъминоти намунавий шаклларини ва тўлдириш методологиясини www.stat.uz расмий веб-сайтидан ҳамда шаҳар статистика бўлимларидан олиш мумкин.









Комментарии