Иқтидорли талабалар олимпиадаси якунланди

Бугунги кунда олий ўқув юртларида талабаларнинг ўз билим ва иқтидорларини намойиш этиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шу тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган билимдон талабалар яхши натижаларга эришмоқдалар. Олдин хабар қилганимиздек, Навоий давлат кончилик институтида иқтидорли талабалар ўртасида мутахассислик ва фундаментал фанлардан республика фан олимпиадасининг босқичи бўлиб ўтди. 
Олимпиадада ҳар бир фандан 4 тур бўйича топшириқлар тайёрланиб, турлар 100 балли тизимда баҳоланди. Тадбир натижаларига кўра, 32 та мутахассислик ва фундаментал фанлардан ғолиблар аниқланиб, 20 нафар талаба республика фан олимпиадасининг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Комментарии