Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганишга бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг фармойишига асосан ҳудудий давлат солиқ органлари учун минтақавий ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Машғулотларда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни юзасидан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда слайдлар асосида республика давлат солиқ қўмитаси вакиллари машғулотларни ўтказишмоқда.
Яна бир бор солиқ тизимида ишловчиларга Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари”, "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунлари, "Маъмурий жавобгарлик” ва "Солиқ” кодексига киритилган ўзгартиришлар ўқув машғулотларида батафсил тушунтирилиб берилди. Ўқув машғулотларини ўтказишдан асосий мақсад, тизимда ишловчиларнинг ҳуқуқий билими, малакасини оширишда, ўз навбатида уларнинг солиқ тўловчиларга ана шу ҳужжатларни мазмун –моҳиятини тарғиб қилишларида муҳим аҳамият касб этади.

Комментарии