Уруш ва меҳнат фахрийларига ғамхўрлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2015 йил 14 апрелдаги Фармонига асосан  тасдиқланган ва жорий йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистонда  уй- коммунал хизматлари учун тўловларни оладиган шахсларнинг янгиланган рўйхати  кучга кирди. «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурига асосан  киритилган ўзгартиришлар асосида энди 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ва ногиронлари  энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (олдин 45 фоиз эди), меҳнат фронти қатнашчилари эса 18 фоиз ўрнига 25 фоиз миқдорида тўловлар оладилар.  (2014 йил 15 декабрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори 118,4 минг сўм эди)

Комментарии