Вилоят Кенгаши 20 майда чақирилади

Навоий вилоят ҳокимининг жорий йил 22 апрелдаги қарорига кўра, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги 20 майда бўладиган сессиясида депутатлар қуйидаги масалалар муҳокама қиладиган бўлишди:
-"Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг вилоятдаги ижроси юзасидан Навоий давлат педагогика институти, Навоий давлат кончилик институти, вилоят ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармаларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 355-сонли қарорининг вилоятдаги ижроси ҳақида;
- "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижроси тўғрисида.

Комментарии