"Navoiy Dori-Darmon" акциядорлари диққатига!

«Navoiy Dori-Darmon» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2015 йил 29 майда соат 11:00 да Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 65-уй  «Navoiy Dori-Darmon» АЖ биносида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:00 дан - 11:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 28 апрел ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 25 май.

Комментарии