Навоийлик мусиқачи ўқувчилар ўқув йилини якунлаш тараддудида

Тез кунларда 2014-2015 ўқув йили якунланади. Ўқувчилар олган билимларини мустаҳкамлаган ҳолда тест ва  имтиҳонлар топшириш билан синовдан ўтказадилар. Навоий шаҳридаги 1-сонли Глинка мусиқа ва санъат мактабида ҳам ҳар бир ўқув йилини мусиқий ҳисобот концерт тарзида якунлаш анъанавий тус олган.
Вилоятимиздаги барча мусиқа ва санъат мактаблари капитал таъмирдан чиқарилиб, кўплари янгидан барпо этилди, уларнинг моддий техника базаси мустаҳкамланди. Ўқувчиларнинг билим олиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Жумладан ана шу имкониятларга эга бўлган 1-сонли мусиқа мактабида бугунги кунда 340 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Бу мактаб ўқувчилари доимий равишда вилоят, республика миқёсида бўлиб ўтадиган танловларда иштирок этиб, яхши муваффақиятларга эришиб келмоқдалар.
Улар ўқув йили якунланиши олдидан ўтказилган тадбирда йил давомида мусиқа ва санъат йўналишида ўрганган билимларини, энг сара  ижод намуналарини мусиқа ва рақс кўринишида намойиш этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлдилар.

Комментарии