Замонавий интернет маркази

Навоий шаҳрида "Sensorika” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий интернет маркази фойдаланишга топширилди. 

Сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари билан таъминланган ушбу марказда юқори тезликдаги интернет ва Wi-Fi алоқаси, электроника воситаларини таъмирлаш хизмати йўлга қўйилди. Шунингдек, бу ерда ҳудуддаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун компьютер саводхонлиги бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилади.









Комментарии