Экспорт шартномалари имзоланди

Германиянинг пойтахти Берлинда «Яшил  ҳафталик – 2017”  халқаро қишлоқ хўжалик кўргазмаси бўлиб ўтди. Чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат саноатидаги энг сўнгги ютуқларни намойиш этувчи бу йирик кўргазмада жорий йилда дунёнинг 66 мамлакатидан келган 1,6 минг компания ва фермер хўжаликлари вакиллари қатнашди.
Кўргазмада мамлакатимизнинг "Ўзбекозиқовқатхолдинг”, ” Ўзвиносаноат-холдинг” ва ” Ўзагроэкспорт” компаниялари, республиканинг турли  ҳудудларидаги фермер хўжаликлари вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Kўргазма якунида Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА, Туркия ва бошқа мамлакатларга мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 151,2 млн. АҚШ долларлик экспорт шартномалари имзоланди.





Комментарии