Робот-журналистнинг илк мақоласи

Хитойда Сяо Нань исмли робот-журналист Гуанчжоу шаҳрида чоп этиладиган "Southern Metropolis Daily” газетасида ўзининг илк мақоласини чоп эттирди. Робот-журналистнинг мақоласи 300 та иероглифдан иборат бўлиб, уни ёзиш учун у атига 1 секунд сарфлаган. Мақоланинг мавзуси Хитойда Янги йил байрами муносабати билан қилинадиган саёҳатга бағишланган.
Сяо Нань одамларга нисбатан тезкор таҳлил қилиш, тезроқ маълумотларни қабул қила олиш хусусиятига эга бўлсада, журналистларнинг ўрнини боса олмайди албатта, чунки интервью чоғида у суҳбатдошига қўшимча саволлар бера олмайди. Ҳозирча робот-журналист маҳаллий газета ва журналларда  мухбирларга ёрдамчи сифатида фаолият олиб боради.








Комментарии