Навоийдаги "Ширин" маданият саройи фаолиятидан фотолавҳалар

Навоий шаҳридаги  "Ширин” маданият саройи "Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишловчиларнинг фахри ҳисобланади. Чунки бу ерда барча байрам тадбирлари, юбилейлар, турли кўрик ва танловларр, дам олиш тадбирлари уюштирилади. Бугунги кунда саройда 10 дан ортиқ болалар учун тўгараклар ишлаб турибди. Уларда корхонада ишловчиларнинг ва  маданият масканига яқин жойлашган маҳаллаларнинг фарзандлари бепул шуғулланишади. Маданият саройининг "Гармония”, "Истиқлол” болалар рақс студиялари "Янги авлод”, "Санъат ғунчалари” фестивалларида иштирок этиб лауреат бўлишган. «Истиклол» ансамблининг иштирокчиси Фарида Тошпулатова Францияда Президент соврини учун ўтказилган Халқаро турнирнинг очилиши ва ёпилиши тадбирларида иштирок этишга муяссар бўлган. "Ширин" маданияти саройи ана шундай маънавият ва маърифат тарқатувчи вилоятдаги нуфузли маданият маскани ҳисобланади.




Комментарии