Танловда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга Навоий шаҳар Ғ.Ғулом кўчасидан шаҳар заҳира ерларидан "Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бинолари қурилиши учун ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан танловга қўйилади.
Навоий шаҳар Ғ.Ғулом кўчасидан шаҳар заҳира ерларидан танловга қўйилиши кўзда тутилган "Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” мажмуаси гўзаллик салони, тикув цехи, савдо дўкони, дорихона ва устахона биноларини ўз ичига олади ва қурилиш учун жами 284,31 м.кв.ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади, - деб таъкидлайди Навоий шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи Қобилжон Очилович.

"Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” мажмуаси бош режаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147- сонли қарори билан "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида доимий фойдаланиш учун ва узоқ муддатли ижарага ер участкалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низомига кўра тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида шаҳар ҳудудида танловга қуйиладиган ер участкалари
Р У Й Х А Т И


1. Навоий шаҳри, Ғ.Ғулом кўчаси ҳудудидаги 70,75 м.кв. майдондаги - "Гўзаллик салони”
2. Навоий шаҳри, Ғ.Ғулом кўчаси ҳудудидаги 77,21 м.кв. майдондаги - Тикув цехи 
3. Навоий шаҳри, Ғ.Ғулом кўчаси ҳудудидаги 39,15 м.кв. майдондаги - Савдо дўкони 
4. Навоий шаҳри, Ғ.Ғулом кўчаси ҳудудидаги 59,25 м.кв. майдондаги - Дорихона 
5  Навоий шаҳри, Ғ.Ғулом кўчаси ҳудудидаги 21,22 м.кв- устахона. 
"Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” мажмуаси режаси


лов тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасидан олиш мумкин.
Мурожаат учун манзил: Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси, 24-уй

Комментарии